Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Контракт пулини ҳокимликлар тўлаб беради» — Шавкат Мирзиёев

«Контракт пулини ҳокимликлар тўлаб беради» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари тиббиёт соҳасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

— Тез тиббий ёрдам хизматидаги 100 дан зиёд «Дамаслар» Жиззахда ишлаб чиқарилаётган «Фольксваген» машиналарига алмаштирилади. Тоғли ва олис ҳудудлар учун, тиббий вертолёт фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу мақсадлар учун, келгуси беш йилда бюджетдан 2,1 триллион сўм маблағ ажратилади.

Яна бир муҳим масала – аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатига шифокорларнинг етишмаслиги ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Вилоятда 1,5 мингга яқин врачларга эҳтиёж мавжуд. Шу мақсадда, тиббиёт олийгоҳларида ўқиётган 1 минг 200 нафар жиззахлик талабаларни ўз ҳудудларида ишга жалб этиш учун қулай шароит яратилади. Улар билан шартнома тузилиб, таълим контракт пуллари ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, «Қишлоқ шифокори дастури» ҳам кенгайтирилиб, яна қўшимча 6 та олис қишлоққа ишлашга борадиган ёш шифокорларга ҳам, 30 миллион сўмдан берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг