Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кореяга ишчи виза» ваъда қилган фирибгар 7 000 доллар билан қўлга тушди

«Кореяга ишчи виза» ваъда қилган фирибгар 7 000 доллар билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоятида фуқароларни ноқонуний йўллар билан хорижга юборишни ваъда қилган навбатдаги фирибгарнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, Х.С. исмли шахс икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у қонуний «ишчи визаси» расмийлаштириб бериш хизмати учун жами 165 миллион сўм талаб қилган.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда Х.С.ни ашёвий далиллар билан воқеа жойида ушлашди. У сўралган пуллар ҳисобидан 7 000 АҚШ долларини нақд пул шаклида олаётган бўлган.

Унга нисбатан ЖК 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу жиноятнинг бошқа тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг