«Лайк» ва «обуначи» тамасида ҳуқуқбузарлик содир этганларга жавобгарлик белгиланяпти
Қуйи палата депутатлари Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини 183-1-моддаси билан тўлдиришга доир лойиҳани қабул қилди.
Қайд этилишича, мазкур модда билан ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилиш, камситиш, жамоат ва фуқаролар осойишталигини бузадиган ёки шунга ўхшаш ҳаракатлар учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 сутка қамоқ белгиланяпти.
Шунингдек, «лайк» тўплаш, обуначилар сонини ошириш ёки турли контент орқали эътибор қозониш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этиш, уни тасвирга олиб интернет тармоқларида тарқатиш орқали қонун-қоидаларни менсимасликни тарғиб этганлик учун ҳам маъмурий жарима қўллаш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашишни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун ҳам маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутиляпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter