Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳалладаги «еттилик» иш вақтининг ярмини мажлисларда ўтказяпти – Президент

Маҳалладаги «еттилик» иш вақтининг ярмини мажлисларда ўтказяпти – Президент

Давлат раҳбари «еттилик» иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини кўрсатиб ўтди.

Ёки «еттилик» ходимларининг аниқ вазифалари ва KPI белгилангани билан маҳалладаги умумий натижадорликни баҳолайдиган тизим йўқ.

Ҳозирда «еттилик» аъзоларининг 1 минг 700 нафари маҳалла ҳудудидан 20-30 километр узоқдан қатнайди. Оқибатда ўтган йили 68 нафар «еттилик» вакиллари бириктирилган маҳалласига бир неча ой келмаган.

Мутасаддиларга «еттилик» фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш топширилди.

Туман ҳокимлари йил якунига кўра, яхши ишлаган 10 та «еттилик»нинг барчасини мукофотлаш, уларга қўшимча устамалар беришни йўлга қўяди.

«Шунда «еттилик» ҳамжиҳат ва ягона жамоа бўлиб ишлайди», – деди Президент.

Бундан буён «еттилик» ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланиши белгиланди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг