Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мажбурий ижро бюроси тўланмаган солиқларни ундирмоқда

Мажбурий ижро бюроси тўланмаган солиқларни ундирмоқда

Давлат солиқ қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банкнинг 2017 йил 7 июлдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби ҳамда солиқ қарздорликларини мажбурий ундиришда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича қўшма кўрсатмасига асосан МИБнинг Бухоро вилояти бошқармаси бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида жами  239,1 млрд. сўмлик 2008 та ижро ҳужжатининг ижроси тамомланиб, шундан 1279 таси бўйича 230,1 млрд. сўмлик тўланмаган солиқлар ундирилган.

Хатланган мол-мулклардан жами 7,5 млрд. сўмлик мол-мулклар «е-auksion» электрон савдолари орқали сотувга чиқарилди.

МИБ ва ДСБ ҳамкорлигида тўланмаган солиқларни ундириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг