Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар учун ишонч телефонлари ишга туширилмоқда

Мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар учун ишонч телефонлари ишга туширилмоқда

Фото: «Nuz.uz»

Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мажбурий меҳнатга қарши курашиш мақсадида махсус ишонч тармоқларини ишга туширмоқда. Эндиликда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари кузатилганда вазирликнинг @mehnathuquqbot телеграм тармоғига хабар йўллаш ёки  200-06-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин. Ҳар бир мурожаат бўйича тезкор чора-тадбир кўрилади. Бундан ташқари, пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва ихтиёрий равишда пахта теримига чиқиш истагида бўлган фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш учун @terimuzbot телеграм тармоғи ҳамда terim.uz сайти фаоллаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг