Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчилари Флоридада норозилик намойиши ўтказишди

Мактаб ўқувчилари Флоридада норозилик намойиши ўтказишди

Фото: «ForPost»

Американинг Флорида штати Паркленд шаҳридаги «Marjory Stoneman Douglas High School» мактабида отишма юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Отишма натижасида 17 киши ҳалок бўлиб, 14 киши жароҳат олган эди.

Шу боис, Флоридадаги минглаб одамлар АҚШда қуролларни назорат қилишни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказишди. Намойишчиларнинг кўпчилигини мактаб ўқувчилари ташкил этади.

«Ушбу қонунлар туфайли мен севган ва билган одамлар ўлди, мен уларни бошқа ҳеч қачон кўра олмайман», дейди мактаб ўқувчиларидан бири.

Одамларнинг қўлида «Бошқа ҳеч қачон», «Нимадир қилинг ва дўстларимнинг ўлишига йўл қўйманг», деган ёзувлар бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг