Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ қошидаги марказ агентлик тасарруфига ўтказилди

МИБ қошидаги марказ агентлик тасарруфига ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилди ва у мазкур Марказнинг таъсисчиси сифатида белгиланди. 

Белгилаб қўйилишича:

  • давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга оширилади; 
  • 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади; 
  • давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш учун электрон савдоларга чиқаришда улар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаси объектни балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш мақсадида кўрсатилган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади; 
  • «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг