Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий антидопинг агентлигига директор тайинланди

Миллий антидопинг агентлигига директор тайинланди

Ҳукумат қарорига асосан, Нодиржон Ботирович Турсунов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг