Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия институтига кириш тартиби белгиланди

Миллий гвардия институтига кириш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Унга кўра, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида 1 июндан 25 июнга қадар Ҳарбий-техник институтида ўтказилади.

Ҳарбий-профессионал танлашда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

  • ҳужжатларни ўрганиш;
  • психофизиологик ўрганиш;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • ёзма иш (диктант);
  • компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражасини текшириш;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг