Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Минглаб ҳарбийлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилди

Минглаб ҳарбийлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 6 январь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти шахсий таркиби томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Акцияда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг барча ҳарбий хизматчилари, ёшлар ва фахрийлардан иборат 1,5 мингдан ортиқ фуқаро қатнашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кичик марафон давомида уч авлод, яъни фахрий ҳарбийлар, офицер бўлиш орзусида ҳарбий таълим муассасасида сабоқ олаётган курсантлар югуриш акцияси машъаласини қўлдан-қўлга ўтказиб, финиш чизиғига қадар олиб бордилар.

Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамов диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси шахсий таркиби томонидан 5 километрлик масофага «Ярим марафон» югуриш спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилган эди. Унда ҳам мингдан ортиқ ҳарбийлар иштирок этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг