Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди

Фото: «protoday.uz»

Кеча, 2 апрель куни «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилган.

Қарорга кўра «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади. Мукофотлаш Хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг қарори асосида амалга оширилади.

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг