Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Армия жанговар шайлигини текширишнинг биринчи куни қандай ўтди? (фото)

Армия жанговар шайлигини текширишнинг биринчи куни қандай ўтди? (фото)

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун кенг кўламли ўқув машғулотлари бошланди. Унга асосан Мудофаа вазирлиги қўшинлари «Тревога!» сигнали бўйича кўтарилди. Ушбу ўқув машғулоти 30 ноябрга қадар, беш кун давомида ўтказилади. Унда Мудофаа вазирлигининг барча қўшинлари қатнашмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қўққисдан текширувнинг асосий мақсади — жорий йил давомида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва бошқарув органларида амалга оширилган ишларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилишдан иборат. Қўшинлар қўлланилиши бўйича тегишли вазифаларни белгиланган муддат ичида бажаришлари, яъни ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар топшириқларни амалга ошириши ва ностандарт қарорларни қабул қилишга тайёр эканликларини кўрсатишлари лозим.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги фақатгина ҳарбий округлар миқёсида текширилган. Бу каби кенг кўламли қўққисдан текширувлар Ўзбекистон армиясида аввал ўтказилмаган.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан вазифалар белгилаб берилди ва ҳарбий округ қўмондонликларига етказилди. Шундан сўнг, стационар бошқарув пунктлари ташкил этилди ва унда амалий ишлар бошлаб юборилди, ҳарбий округларнинг мобил бошқарув пунктлари ўз ишини бошлади.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бунда асосий эътибор қўшинларни барқарор ва узликсиз бошқаришни ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Текширувнинг ушбу босқичида хавфсизлик қоидаларига, ҳарбий техника ва қуролларнинг созлигига қатъий риоя қилинди.

Қўққисдан текширув давомида қўшинлар ҳаракати устидан назорат ва таҳлилни махсус тузилган Ҳукуматлараро ишчи комиссияси олиб бормоқда.

Caption

Сигнал қўққисдан берилган бўлсада, қўшинларни шошириб қўймади. Ўқув йили давомида қўққисдан бўладиган тадбирлар бўйича ўтказилган машғулотлар ҳарбий хизматчиларда энг масъулиятли вазиятларда жанговар шай ҳолатга тайёр туришини таъминлади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари авто ҳамда зирҳли техника воситалари таркибида белгиланган ҳудудларга колонна шаклида маршни амалга оширди. 

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг