Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди

Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти 27 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемасини таъсис этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги байроғи тўғри тўртбурчак шаклидаги кўк рангли мато кўринишига эга бўлди. Байроқдаги кўк ранг ҳокимият, улуғворлик, қадр-қиммат, куч ва қудратни ифода этади. Байроқнинг олд ва орқа томони марказида геральдик белги — Мудофаа вазирлигининг эмблемаси тасвирланган.

Байроқнинг узунлиги 250 см, эни — 125 сантиметрга тенг. Бошқа ўлчамлардаги бўлганида байроқнинг узунлиги ва кенглиги нисбати 1:2 ни ташкил этиши лозим бўлади.

Мудофаа вазирлигининг геральдик белгиси — эмблемаси эса сариқ ва кўк рангли айлана тасмаси бўлган сариқ рангдаги доирадан иборат.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Айлана тасманинг юқори қисмида сариқ рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмида — «MUDOFAA VAZIRLIGI», деб ёзилган.

Эмблеманинг ички қисмида қадим замонларда давлатчилик, баркамоллик, бирлик ва лашкарлик рамзини англатувчи, шунингдек, қадим Шарқ давридан илмий меъморчиликнинг асосий элементи бўлмиш саккиз қиррали юлдуз жойлашган. Юлдузнинг бурчаклари ўртасида заррин рангдаги нурлар тарамлари мавжуд.

Саккиз қиррали юлдузнинг ўртасида отда савлат билан ўтирган буюк саркарда Амир Темур тасвирланган. Фон ва фигура минтақамизга хос бўлган, шунингдек, куч ва қудрат рамзи ҳисобланувчи заррин рангда бажарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг