Наманганда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди: тафсилотлар

Учқўрғон туманида 1,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “R.K.” МЧЖ раҳбари Б.М. (муқаддам судланган) умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 1,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter