Наманганда қурилиш бошқармаси бош мутахассислари ушланди
Наманганда қурилиш соҳасида коррупцион ҳолат аниқланди.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси ўзаро тил бириктирган. Улар маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган, Янги Наманган туманида жойлашган 2 қаватли нотурар бинонинг қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, жорий йилнинг март ойида 7 минг доллар олишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter