Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда сотилган сифатсиз шиферлар янгисига алмаштирилди

Навоийда сотилган сифатсиз шиферлар янгисига алмаштирилди

Фото: «Строим Свой Дом»

Яқинда Навбаҳор туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ишонч телефонига туманнинг Арабхона маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Иқбол Эшмуродова томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда айтилишича, харидор 2017 йилнинг ноябрь ойида тумандаги дўконларнинг биридан ҳар бирини 40 минг сўмдан 230 дона шифер маҳсулотини сотиб олган.

Аммо орадан кўп ўтмай олган шиферларининг ярми ёрилиб, умуман яроқсиз ҳолга келган. И.Эшмуродова бу ҳақда дўкон сотувчисига айтиб, «бу бизнинг айбимиз эмас, шифер заводнинг ўзидан яроқсиз ҳолда келган, агар хоҳласангиз, майли, 10 донасини алмаштириб берайлик», деган жавобни олган.

Шундан сўнг харидор Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.

Олиб борилган ўрганишлар И.Эшмуродаванинг ҳақлигини кўрсатди. Натижада «Мунжал шифер» МЧЖ ходимлари сотган сифатсиз маҳсулоти учун фуқародан узр сўраб, барча яроқсиз шиферларни янги, сифатлисига алмаштириб берди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг