Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «Xiaomi MI» сотган тадбиркор харидорнинг пулини қайтарди

Наманганда «Xiaomi MI» сотган тадбиркор харидорнинг пулини қайтарди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федарациясига Балиқчи тумани, Балиқчи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фукаро Файзулло Темиров мурожаат қилди.

Мурожаатда истеъмолчи Наманган шаҳридаги савдо марказларининг биридан 1 450 000 сўмга харид қилган «Xiaomi MI 5х» телефон аппарати нуқсонли чиққанидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаат юзасидан Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўрганиш олиб борди ва сотувчига қонуний тушунтиришлар берилди.

Натижада сотувчи истеъмолчидан олган пулларини қайтаришга мажбур бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг