Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нидерландия компанияси  6 минг ўзбекистонликни ишга жалб қилмоқчи

Нидерландия компанияси  6 минг ўзбекистонликни ишга жалб қилмоқчи

Нидерландия ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда икки томонлама меҳнат миграцияси дастурларини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

«Дунё» АА хабарига кўра, Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозиловнинг «MMBS Groep» компанияси раҳбари ва «Bouwmensen Amsterdam» таълим маркази менежери билан бўлиб ўтган учрашувида Нидерландия томони Ўзбекистоннинг малакали кадрлар етиштириб беришда ишончли ҳамкор эканини алоҳида эътироф этган.

«MMBS Groep» вакилининг маълум қилишича, ҳозирда 40 нафар ўзбекистонлик мутахассис 2500 евро маош билан ишга жойлаштирилган. Шу билан бирга, компания келгусида яна тахминан 6 минг кишини ишга олишни режалаштирилмоқда.

Музокаралар натижасида томонлар Урганч шаҳрида қурилиш соҳаси бўйича биринчи ўқув марказини очиш, кейинчалик сантехника, электрика ва бошқа йўналишларда ҳам мутахассислар тайёрлаш марказларини ташкил этиш масалалари бўйича келишиб олдилар.

Учрашув давомида ўзбекистонлик дипломатлар «MMBS Groep» компаниясида фаолият юритадиган ватандошларнинг меҳнат ва яшаш шароити билан яқиндан танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг