Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иншолар танловида қатнашиб, ноутбук, планшет ва смартфон ютиб олинг!

Иншолар танловида қатнашиб, ноутбук, планшет ва смартфон ютиб олинг!

Фото: «Istemol.uz»

Республика мактаб ўқувчилари ўртасида «Мен ёш истеъмолчиман» мавзусидаги республика иншолар танлови ўтказилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Танлов жорий йилнинг 15 март — 15 апрель кунлари уч босқичда бўлиб ўтади. Танловни ўтказишдан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳолининг айниқа ёшларнинг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари тарғиботини тизимли олиб бориш, шунингдек ёшларнинг истеъмолчи сифатида билим ва кўникмаларини  ошириш, энг зукко ва иқтидорли истеъмолчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш кўзланган.

Танловда исталган ёшдаги мактаб ўқувчилари қатнашишлари мумкин. Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади. Туман (шаҳар) босқичи 2018 йилнинг 15 мартидан 24 мартигача ўтказилиб, унда I, II ҳамда III ўринни қўлга киритган иштирокчилар кўрик-танловнинг ҳудудий босқичида қатнашишади. 2018 йилнинг 26—31-март кунлари бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичда 1—2-ўринни эгаллаган кўрик-танлов иштирокчиларининг иншолари танловнинг республика босқичига тавсия этилади. Республика босқичи эса 2018 йил апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ташкиллаштирилади.

Иншолар 100 балли мезонда баҳоланади. Ижодий ишлар қўлёзма шаклида, ўзбек ёки рус тилида ёзилиши, танланган мавзу ҳаётий, содда мисоллар билан аниқ ва мантиқли ёритилиши керак. Кўчирмачилик (плиагиат) ҳолатлари аниқланган иншоларнинг муаллифи танловдан четлатилади.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

— мактаб ўқувчиси бўлиши (синфи чегараланмаган);

— иншони ўзи мустақил ёзиши;

— иншога шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси), ўқиш жойидан маълумотнома, икки дона рангли фотосурат тақдим қилиниши лозим.

Танловга оид бошқа маълумотлар билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси расмий сайтидан танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг