Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурафшондан Тошкентга тезюрар автобуслар йўлга қўйилади

Нурафшондан Тошкентга тезюрар автобуслар йўлга қўйилади

Нурафшон шаҳридан Бектемир туманигача тезюрар автобус қатновлари учун «Bus rapid trans» (BRT) тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 24 мартдаги қарорида келтирилган.

Ушбу қарорга кўра, «Тошкент–Нурафшон» автомобил йўлини реконструкция қилиш орқали экспресс автобус тизимини (BRT) ташкил этиш лойиҳаси ташаббускори сифатида Автомобил йўллари қўмитаси кўрсатилган.

Қайд этилишича, мазкур тезюрар автобуслар учун йўл ўртасида махсус йўлаклар ажратилади. 9 та ёпиқ ва иқлим назорати тизимига эга бекат бўлиши ҳам режа қилинган. Бекатлар оралиғи ўртача 2,9 километрни ташкил этади.

Қарорга кўра, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 119 млн 642,7 минг АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Халқаро молия институтлари ва Давлат бюджети томонидан молиялаштирилади.

Шунингдек, «Автойўлинвест» агентлиги бевосита буюртмачи функциясини бажаради. Лойиҳа 2028 йил якунига қадар тўлиқ ишга тушиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг