Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одилжон Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси этиб сайланди

Одилжон Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси этиб сайланди

Одилжон Фотиҳжон ўғли Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимига сайланди.

Одилжон Тожиев давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, у Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари сифатида кўп йиллар самарали иш олиб борган.

жамоатчилик билан фаол ишлайдиган, ОАВ соҳасидаги қонунчиликни чуқур биладиган, ахборот сиёсати ва рақамли ривожланиш йўналишларида катта тажрибага эга мутахассис сифатида танилган. Шунингдек, О.Тожиев замонавий медиа майдонда очиқ мулоқот маданиятини ривожлантириш, медиа соҳасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келган.

Одилжон Тожиев 2022 йилдан буён бирлашма раиси сифатида ишлаб келган Шерзодхон Қудратхўжа ўрнини эгаллади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг