Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оғир аҳволдаги 4 нафар ўзбекистонлик Самарадан Москвага жўнатилди

Оғир аҳволдаги 4 нафар ўзбекистонлик Самарадан Москвага жўнатилди

Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси берган хабарга кўра, Самара шаҳрида заҳарланиш туфайли оғир аҳволга тушган 4 нафар мамлакатимиз фуқаролари Москвадаги Гематология тиббий марказига олиб бориш ташкил қилинган.

Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.

Куннинг иккинчи ярмида «Жуковский» аэропортига етиб келган Россия Федерацияси ФВВ махсус бортини Ўзбекистон фуқароларинининг махсус транспортда Гематология миллий тиббий тадқиқот марказига жойлаштирилишини ташкил этиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили ва Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулотда ва мухтор элчисининг Москвадаги миграция маслаҳатчиси кутиб олишди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни дамда Самар вилоятидаги тиббиёт муассасаларида жабрланганларга ёрдам бериш учун врачлар гуруҳи шакллантирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг