Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оилам» видеолойиҳаси: «Етти қизнинг онаси»

— Қўштегирмон қишлоғида туғилганман, ота-онам оддий одамлар бўлган, — дейди фарғоналик Кўпайсин Каримова. — 7 нафар қизим бор, барчасини ўқитдим, деҳқончилик қилдим, сомса пишириб сотдим, лекин қизларимни ўқитдим...

Кўпайсин хола қизларни ўқитишдан мақсад ишламаган тақдирда ҳам оила тотувлиги, болалар тарбияси учун онанинг дунёқараши, билими кенгаяди, деб ҳисоблайди.

Ҳамманинг армони бор, Кўпайсин холанинг армони эса... сиз ўйлайсиз хола ўғил фарзанд кўрмагани учун хафа бўлгандир, ёки... Хуллас Кўпайсин Каримованинг бош фарзанди ўғил бўлган, икки ёшга тўлганида, 17 йилдан бери фарзанд кўрмаган қайнағаси чопонига ўраб олиб кетган... Ўғлини қайтариб ололмаганини, ўғлига бўлган соғинчини, изтиробларини барчасини қаҳрамонимиз бир сўз билан андиша деб атайди.

Олти нафар қизларини узатган, ҳозир уйда бир талаба қизи бор.

«Қайнағам вафот этган, ўғлимни ўзимиз уйлантирдик, ҳар замонда кўришиб турамиз», —дейди хола. Ўғлининг армонлари, ўғлининг онасига берган саволларини Кўпайсин хола бирда маҳзун, бирда кўзлари чақнаб сўзлайверади, сўзлайверади.

Қизларнинг тарбияси, уларни вояга етказиш масъулияти ҳақида эшитиш учун Кўпайсин холага юзланамиз...  

Муаллиф: Барно Султонова
Тасвирчи: Акмал Қудратов
Монтаж устаси: Шерзод Қаюмов

 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг