Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўртачўлда кам таъминланган оила йўқ. Сабаби нимада?

Ўртачўлда кам таъминланган оила йўқ. Сабаби нимада?

Чўл ҳудудида яшашнинг ўзига яраша ноқулай жиҳатлари кўп. Аммо, чорвачилик, деҳқончилик билан кун кечирадиган аҳоли учун кенг яйлов ва далалардан қулай ҳудуд йўқ. Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги Ўртачўл ҳудуди анча машҳур. Бу ерда одамлар чўл шароитида пахта ва ғалла етиштириши, чорвачиликда қора мол боқиб турмуши фаровонлигини таъминлайдилар. Суриштирганимизда «Ўртачўл»да яшовчи оилаларнинг орасида кам таъминлангани йўқлигини аниқладик.

«Янги ҳаёт» массивида «Чайдароз», «Зарбдор», «Янгиқудуқ», «Янги турмуш», «Янги ҳаёт» қишлоқларида 296 та хонадон, 347 та оила, 1318 аҳоли сони мавжуд. Аммо дала шийпонларида вақтинча яшовчи аҳоли билан Ўртачўлда 2000 нафардан ортиқ одам истиқомат қилади. Ҳудуд чўлда жойлашган бўлсада, 2 та қишлоққа табиий газ қувурлари ўтказилган. Қолган қишлоқларга суюлтирилган газ балонлари етказиб берилади. Қишлоқда 180 ўринли мактаб, қишлоқ врачлик пункти мавжуд.

Бежизга бу манзилга мобил автобус йўл олмади. Боиси халқнинг давлат хизмати бўлган эҳтиёжи ўрганилди. Туман марказидан 45-50 километрда жойлашган Ўртачўлда Қизилтепа тумани Давлат хизматлари маркази мутахассислари мобил офисда ҳар бир қишлоқ ҳудудида тизим фаолияти юзасидан ҳуқуқий тушунчалар бердилар ва давлат хизмати кўрсатдилар. Жойида аҳолининг бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари ҳам ёзиб олинди. Мазкур сайёр хизмат кун давомида амалга оширилди. Фуқароларга 48 та давлат хизмати кўрсатилди. 2 та оилавий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Янги ҳаёт» маҳалласи раиси Матлуба Норованинг таъкидлашича, бугун аҳолининг ечимталаб муаммолари ҳам йўқ эмас. Бугун мазкур ҳудудда болалар боғчаси йўқ, ҳатто уй боғчалари ҳам мавжуд эмас, ўтган асрнинг 80 йилларида асфальтланган йўл муаммоси бор. Алоқа тизим йўқ, Ўртачўлда ҳеч йўқса бирор бир компаниянинг станцияси ўз қурилмасини ўрнатса мақсадга мувоифқ бўларди. Аҳолининг асосий муаммоси уй-жой, мулк ва турар жойларни кадастри хусусида бўлди.

Шахоб Ҳайдаров,
Қизилтепа тумани ДХМ директори

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг