Отабек Умаров номидан тарқалаётган видеоларга изоҳ берилди
Отабек Умаров номидан тарқалаётган видеоларга изоҳ берилди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан онлайн казиноларни тарғиб қилувчи видео тарқалмоқда.
«Шуни маълум қиламизки, ушбу материал мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Мазкур видео сунъий интеллект технологиялари ёрдамида сохталаштирилган бўлиб, ундаги тасвир ва овоз реал воқеликка мос эмас ҳамда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамюртларимиздан бундай асоссиз ва сохта ахборотларга ишонмасликни сўрайди» дейилади қўмита хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter