Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамшид Қўчқоров: «Ўзбекистон 300 миллион долларгача қийматдаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти»

Жамшид Қўчқоров: «Ўзбекистон 300 миллион долларгача қийматдаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти»

Жамшид Қўчқоров — Ўзбекистон Молия вазири.

Фото: Халқаро Пресс клуб

Ўзбекистон жорий йилда илк бор 200дан 300 миллион АҚШ долларигача бўлган қийматдаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти. Бу ҳақда «Bloomberg» ахборот агентлигига Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган, дея хабар бермоқда «Xalq so‘zi Online» нашри.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаган АҚШнинг «Citigroup Inc.» компанияси мамлакатимизнинг суверен(мустақил) кредит рейтингини яратиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқди.

Вазирнинг сўзларига кўра, евробондларни чиқариш ҳажми ҳозирча муҳокама этилаяпти ва шу бўйича қарор Президент томонидан қабул қилинади. «Биз ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад уларни замонавий корпорацияларга айлантиришдир», — деб айтган Жамшид Қўчқоров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг