Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,8 миллиард долларга етди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,8 миллиард долларга етди

2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, беш ойда мамлакат 12,6 миллиард долларлик экспорт ва 20,1 миллиард долларлик импортни амалга оширган. Натижада ташқи савдода 7,5 миллиард долларлик манфий баланс шаклланган.

Шу билан бирга, олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми 6,5 миллиард долларга етиб, бир йилда 29,4 фоизга ўсган.

Ўзбекистон энг кўп савдо қилган давлатлар:

  • Хитой – 23,4 фоиз;
  • Россия – 17,6 фоиз;
  • Қозоғистон – 6,9 фоиз;
  • Туркия – 3,7 фоиз;
  • Афғонистон – 2,8 фоиз.

Беш ойда мамлакатдан 635,8 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,7 фоизга кўп.

Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,3 миллиард долларга етиб, бир йилда 20,1 фоизга ошди.

Хизматлар экспорти ҳам ўсишни давом эттириб, 4,6 миллиард долларни ташкил қилди. Асосий улуш туризм, транспорт ҳамда телекоммуникация ва IT хизматлари ҳиссасига тўғри келди.

Импорт ҳажми эса 20,1 миллиард долларга етди. Ўзбекистон энг кўп маҳсулотларни Хитой, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Туркия, Германия ва Ҳиндистондан импорт қилган. Импорт таркибида асосан машина ва ускуналар, саноат маҳсулотлари ҳамда кимёвий маҳсулотлар устунлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг