Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкент шаҳрида Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Жон Ли Каччиу билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Гонконг раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатимиз билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон-Гонконг ҳамкорлигини янги мазмун билан бойитишга хизмат қилиши таъкидланди.

Томонлар инвестициялар, молия, рақамлаштириш, сунъий интеллект, транспорт ва логистика соҳаларидаги истиқболли йўналишларни муҳокама қилди. Шунингдек, Гонконгнинг халқаро молия ва бизнес маркази сифатидаги тажрибаси Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилишда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида ўзаро визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тузиш нияти бўйича вербал ноталар алмашилди.

Мазкур қадам келажакда икки томон фуқаролари учун сафарларни енгиллаштириш, сайёҳлик ва ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг