Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўладими?

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўладими?

Фото: «Getty Images»

Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Бош директори Вилям Лейси Свинг бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.

Халқаро миграция ташкилоти Бош директори Вилям Лейси Свинг
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўла қонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётгани ХМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтаи назардан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

ХМТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг