Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи учун 2018 йил қанчалик самарали бўлди? (фото)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи учун 2018 йил қанчалик самарали бўлди? (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Шу муносабат билан бугун, 18 январь куни ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Унда иттифоқ марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳисобот берди.

Унинг таъкидлашича, поёнига етган 2018 йил Ўзбекистон ёшлари ҳаётида муҳим ўзгаришларга бой бўлди. Уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва «Ёшлар клуби» тузилди.

Биринчи бор янги ташкил этилган «Мард ўғлон» Давлат мукофоти ҳамда «Келажак бунёдкори» медаллари тенгдошларига ўрнак бўлаётган 42 нафар йигит-қизга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида ташкил этилган Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида 500 нафарга яқин тингловчи таҳсил олиб, малака оширди.

Иттифоқнинг жами 22 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. Бугунга қадар умумтаълим мактабларида 1 миллион 960 мингдан ортиқ сардорлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 387 минг 700 дан ортиқ етакчилари фаолият олиб бормоқда. Иттифоқ ва «Камалак» болалар ташкилоти тизимида 1 миллион 960 минг нафар Сардорлар кенгаши аъзолари бор.

Айни пайтда Ёшлар иттифоқи ўз атрофида 10 миллион 742 минг ёшни бирлаштирган.

2018-2021 йилларда қурилиши режалаштирилган 8 минг 600 га яқин кўп қаватли «Ёшлар уйлари»дан 848 та ёш оилага янги уй калитлари топширилди.

Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини имтиёзли равишда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш механизми жорий этилиб, 14 нафар фаол етакчи талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, иттифоқнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичларидаги ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган 1 минг 967 нафар талабага тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи миқдорида қарийб 5 миллиард. сўм маблағ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шаклида ўқишга қабул қилинган 6 минг 979 нафар талабани моддий қўллаб-қувватлаш бўйича, уларнинг тўлов-контракт пулининг 35 фоизи учун 17,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Меҳрибонлик уйларининг собиқ тарбияланувчилари ҳамда имконияти чекланган ногирон 227 нафар талаба-ёшларга олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағининг 50 фоизигача миқдорда жами 800 миллион сўм маблағ тўлаб берилди.

190 та касб-ҳунар коллежлари негизида «Ёшлар марказлари» ташкил қилинди ва 29 та йўналишдаги 2 минг 537 та бепул тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур тўгаракларда ҳар куни ўртача 160 минг нафарга яқин ёш билим ва кўникма эгалламоқда.

2018 йилда юртимиз ёшлари ҳаётида яна бир тарихий аҳамиятга молик воқеа юз берди. Мамлакат ёшларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлатимиз раҳбари фармони билан «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган 6 ой мобайнида мазкур жамғармадан 3141 та бизнес лойиҳага жами 403,2 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағи ажратилиб, 19 991 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, ўтган йилда 1 минг 66 нафар ёш фермерга 52 миллиард сўм, ёш тадбиркорларнинг 4 минг 300 та лойиҳасига 226,6 миллиард сўм, жами 278,6 миллиард. сўм 13 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

2018 йилда ҳудудларда 156 маротаба «Ҳоким ва ёш фермерлар» мавзуида очиқ мулоқот ва амалий учрашувлар ташкил этилди. Уларда 9 мингдан ортиқ ёш фермерлар иштирок этди.

2018 йилда 37 номдаги китоблар 10 минг нусхадан чоп этилиб, таълим муассасаларига бепул етказиб берилди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун жами 10 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг