Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни белгиланди

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни белгиланди

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун Сенат томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қонун билан 5 апрель «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни» сифатида белгиланди.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг