Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳарбийларидан ўзига хос байрамона акция (фоторепортаж)

Ўзбекистон ҳарбийларидан ўзига хос байрамона акция (фоторепортаж)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантлари, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоалари билан биргаликда пойтахтимиздаги бир неча савдо марказларида бўлиб, бу ердаги аёларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан ўзгача услубда табриклашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

«Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси фойесидаги шўх куй ва қўшиқлар кундалик юмушлари билан югуриб-елиб юрган харидорларни бирин-кетин бир жойга жамлай бошлади. Бир зумда теварак одамларга тўлди. Савдо мажмуасининг болалар ўйинлари павильонидан бир тўп болалар тушиб келди.  Бошловчининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан қутлови йиғилганларнинг олқишлари билан қарши олинди. Кейин яна қўшиқлар янгради. Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!..

Табрик ва куй-қўшиқлардан боши кўкка етган аёллар ва қизларга Қуролли Кучлар академияси курсантлари гуллар тақдим қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Худди шундай байромона акция пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган «Mega Planet» савдо мажмуасида, шунингдек, бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг