Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда сержантлар мактаблари тугатилди

Ўзбекистонда сержантлар мактаблари тугатилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги тизимидаги Чирчиқ, Самарқанд, Қарши, Урганч, Наманган шаҳарларида жойлашган сержантлар тайёрлаш мактаблари ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

2001 йилда ташкил этилган ҳамда 3 ва 9 ойлик ўқув курсларидан иборат бўлган сержантлар тайёрлаш мактабларида 26 йўналиш бўйича кичик командирлар тайёрланиб, малакаси ошириб келинаётган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бундан буён сержантлар таркиби Самарқанд Олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўрнида ташкил этилган Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасида 11 йўналиш бўйича: муҳандислик, автомобиль хизмати, радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя, алоқа, фронторти таъминоти, зирҳли техникаларга хизмат кўрсатиш, артиллерия ва қуруқликдаги қўшинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, радиоэлектрон разведка каби йўналишлар бўйича 6 ой давомида кичик мутахассислар тайёрланади. Таълим якунида ҳарбий хизматчиларга кичик сержант унвони берилади.

Марказнинг 3 ойлик қайта тайёрлов ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳарбий хизматчиларга эса сержант ва катта сержант унвонлари берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг