Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги умуммиллий ҳаракат ташкил этилди ва унга директор сайланди

Ўзбекистонда янги умуммиллий ҳаракат ташкил этилди ва унга директор сайланди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармонига асосан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмаларини ташкил этилди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради.

Умуммиллий ҳаракатнинг асосий мақсади режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишдир, шунингдек:

  • халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўяди;
  • жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантиради;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этади;
  • режалаштирилган, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этади;
  • Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни мунтазам киритиб боради.

Умуммиллий ҳаракат раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари орасидан сайлаш, улар бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

Умуммиллий ҳаракат раислигига «Тараққиёт стратегияси» марказининг собиқ директори Акмал Бурхонов сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг