Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга «Coca-Cola»нинг эски бренди қайтади

Ўзбекистонга «Coca-Cola»нинг эски бренди қайтади

Фото: «Спутник»

«Coca-Cola» компанияси Ўзбекистонга «FuseTea» яхна чой ишлаб чиқаришни қайта тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар берди.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ бош директори Фахриддин Норматовнинг айтишича, жорий йилда компания янги турдаги маҳсулотлар, жумладан, «FuseTea» брендини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

2018 йил ҳисобидан компания 50 миллиондан ортиқ юниткейслар ҳажмида ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «FuseTea» яхна чойи Ўзбекистон бозорларида бир неча йил аввал йўқолиб кетган эди. Умуман олганда, республикада компаниянинг маҳсулот линияси 5 та маркага эга бўлиб, улар орасида «Coca-Cola» энг машҳури ҳисобланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг