Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистоннинг қарийб 6,4 млн нафар фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 24,7 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган мамлакатлар (топ-10):
- Қирғизистон — 2,8 млн нафар;
- Қозоғистон — 1,2 млн нафар;
- Тожикистон — 1,1 млн нафар;
- Россия — 370,1 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 237,1 минг нафар;
- Туркия — 230,8 минг нафар;
- БАА — 114,1 минг нафар;
- Миср — 56,2 минг нафар;
- Хитой — 39,6 минг нафар;
- Вьетнам — 32,8 минг нафар;
- Бошқа давлатлар — 204,1 минг нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter