Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» пиёзнинг килосини 1200 сўмдан сотиб олади

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» пиёзнинг килосини 1200 сўмдан сотиб олади

Фото: «Dreamstime.com»

Бир неча кун муқаддам «Xabar.uz»да «Деҳқон яна куйиб қолмоқда» номли мақола эълон қилинган эди.

Мақолада деҳқонлар қўнғироқ қилиб пиёзнинг улгуржи – дала бошидаги нархи 300 сўм экани, бу эса деҳқон пиёзни етиштиришга сарфлаган харажатининг ярми тугул учдан бирини ҳам ололмаслиги, оқибатда маҳсулотни ердан қазиб олиш харажатини кўтаролмаган деҳқон уни ҳатто ерда қолдиришга мажбур бўлаётгани баён этилган эди.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясидан маълум қилишларича, компания таркибига кирувчи «Ўзагроэкспорт» АЖ тан нархи 590 сўм (1 клограмм учун) бўлган пиёзни Сурхондарё вилоятидаги дехқон ва фермер хўжаликларидан 1 200 сўмдан харид қилади.

Мавзуга доир: Мавзуга доир: «Сурхондарёда пиёз етиштирганларнинг уйи куймоқда» (видео)

Айтилишича, ташқи бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб экспорт учун қулай шараитларни яратмоқда. Асосийси пиёз етиштириш билан шуғулланувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари келажакда ушбу йўналишда инвестиция киритишлари учун катта сармояга эга бўлишади.

Бунинг учун пиёз 40-60 мм ўлчамли, 30 килограмм сиғимли қопларда бўлиши лозим.

Ўзбек пиёзи «Uzagro» бренди остида экспортга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг