Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзида Каъбани акс эттирган қайнар булоқ сири

Ўзида Каъбани акс эттирган қайнар булоқ сири

ЎзАда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги сеҳрли булоқ ҳақида мақола чоп этилди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Чор Чинор зиёратгоҳида йил бўйи қуримайдиган қайнар булоқ бор. Сувининг ҳарорати 17-18 даража илиқ бу сувни тўйиб ичсангиз ҳам томоғингиз оғримайди. Энг муҳими у кўплаб касалликларга — буқоқ, ошқозон касалларини даволаш ва ички аъзолардаги тошларни майдалаши исботланган эмиш. Бу сувдан доим фойдаланилганда юзга ажин тушмас экан. Ҳаттоки 1936 йилда тарқалган вабо эпидемия вақтида бу сувдан истеъмол қилганларга зарар етмаган.

Қайнар булоқ айланаси 50-60 метр, чуқурлиги 40 метр бўлган ҳовуздан чиқади. Синчиклаб қарасангиз сув ҳовузнинг турли тарафларидан қайнаб чиқаётганини кўрасиз. Қайнаб чиқаётган жойда гоҳида пуфакчалар ҳосил бўлиши кишини ажаблантиради.

Хўш сув ичига ҳаво қандай кириб қолган? Аслида бу жумбоқнинг ўз жавоби бор.

Маълумотларга кўра, бу сув Ургут тоғининг анча юқорисида ҳосил бўлиб, ер ости йўллари билан Чор чинор зиёратгоҳидан чиқар экан. Булоқ суви йилнинг баъзи фаслларида кўпайиб, баъзиларида камайиб қолади. У камайган вақтда ер ости бўшлиқларида ҳаво тўпланиб қолади. Сув кўпайганда эса ҳаво сув билан ер юзасига ана шундай пуфакчалар ҳосил қилиб чиқади.

Энг қизиғи, тешик тош ичидан оқиб чиқаётган сувда нур ичидаги Каъба шакл кўриниши. Бу кўриниш қайнар булоққа келаётган сайёҳларни жуда қизиқтирмоқда. Маҳаллий аҳоли бу мўъжиза тешик тошга фақат тўғридан қараганда кўриниши, унга соатлаб қараса кўз равшан тортишини айтишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг