Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизни олиб келиш чоралари кўрилмоқда

Пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизни олиб келиш чоралари кўрилмоқда

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 маротаба қатнови амалга оширилади.

2021 йил 4 декабрь куни соат 20:57 да «Волжский» темир йўл вокзалидан ушбу поезднинг биринчи рейси қатнови бошланган бўлса, қолган рейслари 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади. 

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Ўзбекистон темир йўллари АЖ маълум қилишича, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг