Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди

Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди

АҚШ, Буюк Британия ва Австралия Ғарб компаниялари ва фойдаланувчилари компьютерларига зарар етказган россиялик Lockbit хакерлар гуруҳи етакчиси ҳақида маълумотларни эълон қилди.  

Уч мамлакат расмийларига кўра, бу одамнинг исми Дмитрий Хорошев; унга қарши санкциялар қўлланилган, қўлга олинишига ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион долларгача тўлов ваъда қилинган, деб хабар бермоқда Reuters.

АҚШ Молия вазирлиги Хорошевни Чикагодаги касалхона компьютерларига зарарли дастурларни киритишда айбдор эканлигини айтди. АҚШ расмийлари Хорошевни Lockbit номли хакерлик дастурининг «яратувчиси, ишлаб чиқувчиси ва администратори» деб ҳисоблайди.

Британия ҳукуматининг таъкидлашича, Lockbit ўтган йили бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилардан 1 миллиард доллардан кўпроқ пул ундирган ва барча маълум бўлган тўлов дастури ҳужумларининг чорак қисмини ташкил қилган.

АҚШ прокуратурасининг айблов хулосасига кўра, Россиянинг Воронеж шаҳрида яшовчи 31 ёшли Хорошев Lockbit фаолиятидан камида 100 миллион доллар маблағни биткоин кўринишида олган.

АҚШ Адлия вазирлигининг хабар беришича, Хорошевнинг Bitcupp, Lockbit ва putincrab каби бир нечта тахаллуслари бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг