Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистондан Жиззахдаги техникумга бепул тиббий жиҳозлар топширилди

Покистондан Жиззахдаги техникумга бепул тиббий жиҳозлар топширилди

Фото: Дунё

Покистондан Жиззахдаги тиббиёт техникумига бепул замонавий жиҳозлар топширилди. 

«Дунё» АА хабар беришича, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига замонавий тиббий ускуналардан иборат бепул грант етказилди. 

Лойиҳа 2026 йил 15 январ куни Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берган топшириғи асосида амалга оширилди. Шу доирада Ўзбекистоннинг элчихонаси томонидан Покистоннинг етакчи тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчилардан бири Stahlmann Pro компанияси билан мақсадли музокаралар олиб борилди. 

Натижада компания директори Абдулла Амжад элчихонага 10 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускунани грант сифатида тақдим этди. Юқори халқаро стандартларга мос ушбу жиҳозлар АҚШ ва Европа бозорларига ҳам экспорт қилинади. 

Грант асосида техникумда Жарроҳлик ва стоматология симулятсион марказини ташкил этиш режалаштирилган. Янги марказ талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш ва замонавий тиббий технологиялар билан ишлаш тажрибасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг