Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарор чиқарди

Президент камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарор чиқарди

“Оғир” маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 09.02.2026 й.) қабул қилинди.

“Оғир” маҳаллаларга даромад келтирадиган актив сифатида 300–500 кВт соат қувватдаги кичик қуёш электр станцияларини ишга тушириш ҳамда мазкур лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 110 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган.

Қарорга кўра, 1 ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси киритилиши белгиланди:

  • кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳалаштириш, давлат экспертизасидан ўтказиш, тендер асосида пудрат ташкилотини аниқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш;
  • кичик қуёш электр станцияларини фойдаланишга қабул қилиш ҳамда бошқариш;
  • кичик қуёш электр станцияларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг