Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Термиз халқаро аэропортининг янги терминали билан танишди (фото)

Президент Термиз халқаро аэропортининг янги терминали билан танишди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятига боргани ҳақида хабар бергандик.

Давлатимиз раҳбари ушбу нуфузли анжуман арафасида қуриб битказилган Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Кенг ва баланд қилиб қурилган, замонавий техникалар билан жиҳозланган ушбу терминал соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Божхона назорати, авиация хавфсизлиги ва багаж олиш жойларида тезкорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Кутиш заллари, CIP зоналар, она ва бола хоналари, намозхона, тиббий пункт ва бошқа бўлимларда йўловчиларнинг барча эҳтиёжлари инобатга олинган. Duty Free дўконлари, бепул Wi-Fi хизмати, чет эллик туристлар учун виза олиш сектори ташкил этилган.

Президентимиз терминалда яратилган шароитларни маъқуллаб, энди бундан самарали фойдаланиш, халқаро рейслар ва чет эллик сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Янги учиш-қўниш йўлаги барпо этиш лойиҳаси бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг