Прокуратура фахрийлари хотирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2026 йилдаги “9-май Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-139-сон қарори ижроси юзасидан Бош прокуратура, Тошкент шаҳар, Транспорт ва Ҳарбий прокуратураси томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, жорий йилнинг 8 май куни Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, шунингдек унинг ҳузуридаги фахрийларни ижтимоий қўллаб қувватлаш маркази фахрийлари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Ғалаба боғига ташриф буюришди.
Анъанага мувофиқ, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Маълумот ўрнида 1941-1945 йилларда прокуратура органларида жами 500 нафар ходим фаолият юритиб, уларнинг қарийб 80 фоизи ёки 400 нафари урушга жалб қилинган қолган 100 нафари фронт ортида мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий масалаларига айниқса фронтга етказилиши лозим бўлган ресурсларни ишлаб чиқарилишини холисона таъминлаш, Ўзбекистонга кўчириб келтирилган вояга етмаганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бошқа муҳим соҳаларга жалб қилинган.
Кун тартибининг кейинги йўналишида барча фахрийлар ва ходимлар биргаликда муқаддам прокуратура тизимида кўп йиллар меҳнат қилган, айниқса Иккинчи жаҳон уруши даврида урушда жанггоҳларида жасорат кўрсатган, шу билан бирга фронт ортида садоқат билан хизмат қилиб, қонунийликни таъминлаган марҳум бир қатор прокуратура органлари фахрийлари ётган қабрлар зиёрат қилинди.
Жумладан, дастлаб Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган "Минор" қабристонида дафн этилганлар (Маннанов, Усмонов, Иномжонов ва бошқалар)нинг қабрлари зиёрат қилиниб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Кун тартибининг кейинги йўналишида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Чиғатой” қабристонига ташриф буюрилиб, шу ерда дафн этилган фахрийларимиз (Устабоев, Рашидов, Рўзметов, Шералиев ва Мустафоев ва бошқалар) пойига гуллар қўйилиб, хотираланди.
Прокуратура раҳбарияти томонидан марҳум фахрийларимизнинг оила аъзолари билан суҳбат қилинди, уларнинг хол аҳволидан хабар олинди.
Бундай тадбирлар, Республикамизнинг бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter