Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишки таътил муддати ўзгарди

Қишки таътил муддати ўзгарди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши бугун, 25 декабрга кўчирилди.

Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларнинг доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланилади.

ОТМ талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътилнинг тугаш санаси ўзгармаган — 2022 йил 10 январ этиб белгиланган.

Аввалроқ мактаб ўқувчилари ва талабалар учун қишки таътил муддати 28 декабрдан этиб белгиланган эди.

Ҳозирча бу маълумот мактаб ўқувчиларига тааллуқли эмас. Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади ва 10 январь куни тугайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг