Қўқондаги уйда ёнғин сабаб бир киши вафот этди
Қўқондаги уйда ёнғин сабаб бир киши вафот этди.
16 феврал куни Қўқон шаҳар,«Муқимий» кўчасида кўп қаватли уй ёнаётганлиги тўғрисида 112 тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига ёнғин қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин батамом ўчирилди.
Ёнғин газ ва ҳаво аралмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган бўлиб, 28-уйнинг 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган.
Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.
Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter