Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда мажбурий меҳнат — университет кафедра мудири талабаларни ўз фермер хўжалигида ишлашга мажбурлади

Қорақалпоғистонда мажбурий меҳнат — университет кафедра мудири талабаларни ўз фермер хўжалигида ишлашга мажбурлади

Фото:« karsu.uz»

Қорақалпоқ давлат университети Химия-технология кафедра мудири Махсет Айимбетов шу йили 29 май куни Қорақалпоқ давлат университети химия-технология факультетининг нефть ва газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналишининг 3-А,Б,С,Д,Е гуруҳларида таҳсил оладиган 80 нафар талабани дарсларидан озод қилдириб, Нукус туманидаги ўзининг «Шортанбай танги» фермер хўжалигига дала ишларига мажбурий турда меҳнатга жалб қилган. Бу ҳақда «Хabar.uz»нинг Қорақалпоғистондаги ишончли манбалари хабар қилди.

Агар шу куни битта талаба тегишли органларнинг бирига бу ҳақида телефон орқали хабар қилмаганда иш силлиқ кетиб, ҳеч ким ҳеч нарса билмай ўтиб кетиши ҳам мумкин эди. Чунки бу иш факультет деканатининг розилиги билан амалга оширилган.

Талабалар шу куни белгиланган жойда автобусга ўтириб, Нукус туманига кафедра мудири Махсет Айимбетовнинг «Шортанбай танги» фермер хўжалигига ўташ ишларига отланган ва битта талаба тегишли органларнинг бирига хабар қилган.

Шундан сўнг орган ходими ушбу хабарнинг рост ёки ёлғон эканлигини текшириш мақсадида университетга келади. Қараса, ҳақиқатан ҳам аудиториялар бўм-бўш. Деканат «талабалар тушдан кейин ўқийди» деб важ айтади. Лекин дарслар жадвали бўйича эрталаб ўқиши керак.

Вазиятнинг қалтис кетаётганидан хабар топган М.Айимбетов талабаларни шошилинч дарсга қайтариш пайига тушади. Лекин талабалар аудиторияга қайтгунча соат 12ларга бориб қолади.

Шу куни дарс жадвали бўйича 3-курсга 3 жуфтлик дарс ўтилиши керак бўлган: 1-жуфтликда «Экология» (фан ўқитувчиси Атаназаров), 2-жуфтликда «Қорақалпоғистон тарихи» (фан ўқитувчиси Ж.Торениязов), 3-жуфтликда эса «Коррозия» (Ж.Бабажанов), 3Б-курсга 2-жуфтликда «Умумий химия технология» (Н.Юсупова), 3-жуфтликда «Экология» (Ш.Айтимбетова) дарслари ўтилиши керак бўлган ва ҳоказо.

Махсет Айимбетов мажбурий меҳнат бўйича аввал ҳам ном чиқарган. У 2011 йилда факультет декани пайтида пахта йиғим-теримида талабаларни ва домлаларни ўриб-сўкканлиги «youtube.com» тармоғида кенг тарқалиб кетганди.

Ушбу воқеа бутун Ўзбекистоннинг халқаро даражада обрўсига путур етказган бўлса-да, Айимбетов университетда юқори лавозимни сақлаб қола олган эди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг