Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расмий хабар. Қозоғистонда ҳалок бўлган ва жабрланганларни олиб келиш учун ҳукумат комиссияси тузилди

Расмий хабар. Қозоғистонда ҳалок бўлган ва жабрланганларни олиб келиш учун ҳукумат комиссияси тузилди

Фото: «Tengrinews.kz»

20 апрель шанба куни тонгги соат 05:09 да Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай туманидаги «Чимкент-Олма-ота» трассасининг 181 километрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Автобусда 49 нафар йўловчилар бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, 11 нафар киши ҳалок бўлган. Уларнинг уч нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир: 04.11 1993 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туғилган Абдухолиқов Ўринбой Мирҳамид ўғли; 22.12.1972 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган Ёрмекбоева Дилором Абдухолиқовна; 03.12.1988 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган Калмуратов Алишер Сафарбаевич.

32 нафар киши турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.

Барча жабрланганлар Кордай туман касалхонасига етказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига билан етиб келди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ҳамкорликда барча зарур ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра фавқулодда вазиятлар, ташқи ишлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия аъзолари жабрланганларга ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш ва ЙТҲ сабабларини ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб келди.

Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишилган ҳолда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатишни ташкил этиш вазифаси топширилди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг