Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонга қўйилган автобусларнинг нархлари эълон қилинди

Қозоғистонга қўйилган автобусларнинг нархлари эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Бугундан қўшни Қозоғистоннинг йирик шаҳарларига автобус қатнови тикланди. 

Транспорт вазирлиги 12 апрель куни  «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилиши режалаштирилган халқаро автобус қатновлари рўйхатини эълон қилган. 

Унга кўра:

12:00 | Тошкент – Чимкент чипта нархи 60 000 сўм
16:00 | Тошкент – Олма-Ота чипта нархи 200 000 сўм
17:00 | Тошкент – Олма-Ота чипта нархи 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Нур-Султон чипта нархи 350 000 сўм
18:00 | Тошкент – Олма-Ота чипта нархи 200 000 сўм
19:00 | Тошкент – Туркистон чипта нархи 100 000 сўм
19:00 | Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 200 000 сўм
19:30 | Тошкент – Олма-Ота чипта нархи 200 000 сўм.

Шунингдек, Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига ҳам қатнов тикланган. Ушбу шаҳарга автобус соат 18:00 да юради, йўлкира эса 100 минг сўмни ташкил этади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг